2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Журналистика ва оммавий коммуникация университетини тузиш ҳақидаги ташаббуси юртимиздаги журналистик таълим соҳасидаги тарихий бурилишнинг дебочаси бўлди. Ушбу янгилик соҳада ўз ечимини кутаётган талай муаммоларга барҳам бериш билан бирга журналистиканинг ўзини сифат ва мазмун жиҳатидан бир неча поғона юксакка олиб чиқиши кўнгилларга умид бағишлади. Шу соҳа вакили сифатида янги тузилажак университетнинг мутахассисликлари, таълим шакллари ва услуби, ўқув жараёнига боғлиқ айрим фикрларимни билдиришни лозим топдим.
“Инновацион технологияларнинг янги қирралари” I халқаро матбаа форуми Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, “А2 Digital” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 14 март куни “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик: келажакка назар” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
“Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
“Хорижий ва маҳаллий ОАВда юксак ҳуқуқий тафаккурни, инсон ҳуқуқлари маданиятини, жамоатчилик назоратининг инновацион шакл ва механизмларини кенг тарғиб этиш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Пойтахтимизда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Ахборот хизматлари фаолиятида ҳамда босма нашрларни янги босқичга олиб чиқишда Интернет технологияларини қўллаш борасидаги кўникмалар» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Танловда ўз номинациялари билан қатнашаётган халқаро ташкилотлар сафидан яна икки нуфузли тузилманинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ўрин олди.
20 февраль 2018 йил
Самарқанд шаҳридага вилоят Матбуот уйида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида вилоятда фаолият кўрсатаётган босма ОАВ ходимлари иштирокида “Ҳудудий дастурларнинг ижросини таъминлашда маҳаллий газеталарнинг ўрни” мавзусида семинар ҳамда “Ислом Каримов ҳақида хотиралар” мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.
2018 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида журналистика соҳасида ХIII “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун кенг шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш ва рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” ХIII миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.